16 июль куни Олмаота—Тошкент—Термиз трассасининг 63-километрида, Туркистон вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
ЙТҲда микроавтобуснинг 5 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Улардан уч нафарининг шахси аниқланмоқда.
Мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчи, жумладан, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг соғликлари ҳолати барқарорлиги сабабли уларга тиббиёт муассасасидан рухсат берилди.
«Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)