Қозоғистонлик полвон Сергей Цирулников қўли билан михни тахтага қоқиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Кўп карра жаҳон чемпиони Цирулников бу сафар ҳам ҳаммани лол қолдирди. У 1 дақиқа 48 сонияда қўли билан 10 дона товани мих билан тахтага қоқиб қўйди. Унинг бу ютуғи Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин.
Бундан олдинги рекорд россиялик спортчига тегишли бўлган, у бу вазифани икки дақиқада амалга оширганди.
Илгарироқ, Петропавловск шаҳрида пойтахт кунига бағишланган тантанада Цирулников бир қўли билан вазни 105 килограм бўлган одамни етти марта кўтариб, рекорд ўрнатган эди. Цирулниковнинг иккита — михларни боғлаш ва 180 тонналик вагон билан тепловозни тортиш бўйича рекорди Гиннес китобига киритилган.
https://www.instagram.com/p/BzpBABMpE5Q/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)