Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари, Андижон шаҳридаги 7255-ҳарбий қисм офицер ва хизматчилари ҳамда Кўрғонтепа тумани ҳокимлиги вакиллари Қўрғонтепа «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйига ташриф буюриб, у ердаги ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Қалби завқ-у шавққа тўлган болажонлар меҳмонларни хурсандчилик кайфияти билан қаршилади. Ташриф мобайнида мазкур муассасада яратилган шарт-шароитлар, болажонларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 295 нафар бола тарбияланаётган ушбу мурувват уйи болажонларининг кўнглини кўтариш учун уларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари туҳфа этилди. Тадбир давомида муассаса раҳбари Хуршидахон Халилова меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳ (0)