Америка бозори учун ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz 190 модели Германияда сотувга қўйилди. Машина кечагина заводдан чиққандек кўринишга эга, деб хабар беради Facebook’даги «Kolesa.kz» саҳифаси.
Mercedes-Benz ушбу седанни 1982—1993 йилларда W201 индексли кузов остида ишлаб чиқарган. 2019 йилда эса бу турдаги машинани янги ҳолатда топиш имконсиздек эди. Автомобиль 1986 йилда конвейрдан чиққан ва шу вақтгача махсус боксда сақланган. Ҳозиргача босиб ўтган масофаси 310 милга тенг.
Седан 134 от кучига эга 2,3 литрли мотор ҳисобига ҳаракатланиб, бир жуфт автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Ушбу машина 55,5 минг долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)