• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд вилояти ҳокими бир оиланинг беш аъзоси ўлдириб кетилиши юзасидан: Бу ўта мудҳиш воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат

    Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумон қилинувчилар ушлангач, кеча мазкур ҳодиса ушбу қишлоқ аҳли ҳамда туман жамоатчилиги иштирокида муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Тошпўлатовнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ туманида Боқичиғатой маҳалласи ҳудудидаги «Олтин-мерос» фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашина ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида ИИБга хабар келиб тушди.

     

    Воқеа жойига зудлик билан тезкор гуруҳ етиб бориб, вазиятни ўрганди. Автомашина Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган I.Ж.га тегишли эканлиги, машина ичида I.Ж. ҳамда унинг оила аъзолари – 1969 йилда туғилган отаси А.Х., 1974 йилда туғилган онаси Х.З., укалари – 2002 йилда туғилган I.А. ва 2006 йилда туғилган I.О.нинг жасадлари борлиги маълум бўлди.

     

    Мазкур ҳолат юзасидан шу куни жиноят иши қўзғатилиб, Ички Ишлар идоралари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ўрганилди, қотилларни топиш юзасидан қишлоқ аҳолиси, ҳудудга яқин маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилди.

     

    Уч кун тун-у кун олиб борилган ҳаракатлар натижасида ушбу қотиллик жинояти фош этилди. Жиноятни Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшовчи, 1981 йилда туғилган Т.Ғ., 1995 йилда туғилган Э.Ш., 1993 йилда туғилган У.Ж. ва Қўшработ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Н.Х. содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.

     

    Гумон қилинувчиларнинг иқрорлик кўрсатувлари, ҳодиса жойида ўтказилган текшириш тергов ҳаракатларида маълум бўлишича, улар бу жиноятни ушбу хонадондан пул ва бошқа қимматли ашёларни ўғирлаш ниятида амалга оширган. Бунинг учун узоқ вақт тайёргарлик кўрган. Жорий йилнинг 14 майидан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, оила аъзоларининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан уларнинг бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 миллион сўм ва Samsung Galaxy А8 русумли телефонни қўлга киритган.

     

    Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.I.га тегишли Damas русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ туманидаги Боқичиғатой қишлоғидаги далага ташлаб кетган.

     

    «Бу ўта мудҳиш воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат, – деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. – Тўрт нафар ёш йигитларнинг пул илинжида беш кишининг қотилига айланиши тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат. Минг афсуски, ана шу тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат сиз-у бизнинг кўз ўнгимизда рўй берди. Одам боласининг шунчалик ваҳшийликка боришини ҳаёлга келтиришнинг ўзи даҳшат. Бунинг илдизи аввало одамларнинг бир-бирига бефарқлиги, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эътиборсизлигига бориб тақалмоқда. Сен менга тегма, менга сенга тегмайман, деган қараш мана, нима оқибатга олиб келди. Ахир Чимқўрғонда ҳам маҳалла бор, оқсоқоллар бор. Профилактика инспектори, унинг ёрдамчиси фаолият кўрсатади. Наҳотки, маҳаллада ҳеч ким одамларнинг бир-бирига бундай муносабати шаклланганини сезмаган? Бу фақат чимқўрғонликлар учун эмас, бутун Иштихон тумани аҳолиси, барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак. Бундай оғир жиноятларга қарши барчамиз биргаликда курашишимиз, жойларда профилактик тадбирларни кучайтириш лозим. Албатта, жиноятни содир этган қонунда белгиланган жазосини олади. Лекин бу жиноят Чимқўрғондаги муҳитга, одамларнинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча одамларни жипслаштириши, огоҳ ва хушёрликка чорлаши лозим».

     

    Учрашувда Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров, Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов, Чимқўрғон қишлоғи оқсоқоллари ва туман фаоллари сўзга чиқиб, аҳолини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка даъват этди.

    20.05.2019, 22:11   Изоҳ (0)   62982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Тошкентда амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    20.05.2019, 21:32

    22 млн сўм учун бир оилани ўлдирганлар, Зеленскийнинг қасамёди, Тожикистонда маҳбуслар исёни ва куннинг бошқа хабарлари

    20.05.2019, 21:19

    Самарқанддаги 13 та объект атрофида Wi-Fi зоналари ташкил этилди

    20.05.2019, 19:22

    Ислом Каримов хавфсизлик хизмати бошлиғи ва собиқ давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий 3,5 йилга қамалди

    20.05.2019, 18:56

    Швейцариянинг Schindler компанияси Тошкентда лифт-эскалатор заводини очмоқчи

    20.05.2019, 18:43

    Қозоғистондаги автоҳалокатда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди

    20.05.2019, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.