• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда илк бор FLTAL мегаконференцияси ўтказилди

    FLTAL уюшмасининг Ўзбекистонда илк бор ўтказилган IX йиллик тилшунослар илмий анжумани чет тиллар ўқитиш соҳасида жаҳон педагогик инновациялари ва энг сўнгги илмий-методик тадқиқотларни тақдим этди. Анжуманга «Буюк келажак» эксперти, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллари университети профессори Азамат Акбаров бошчилик қилди.

    «Дарё» илмий анжуманнинг илмий ҳамкори бўлди.

    Билимлар оламига калит

    Ўзбекистонда ўтказилган FLTAL–2019 анжуманида қирққа яқин мамлакат вакиллари қатнашди. Анжуманда қатнашган  вакиллар, жумладан, Қозоғистон, Россия, Хитой, Сингапур, Япония, Таиланд, Туркия, Италия, Канада, Саудия Арабистони, АҚШ, Словения, Янги Зеландия, Исроил, Қирғизистон, Эрон, Фаластин ва кўплаб бошқа мамлакатлардан келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонлик профессор Азамат Акбаров ташаббуси билан асос солинган FLTAL узоқ йиллар давомида ҳақиқий брендга айланди, илмий доираларда кенг танилди. Чунки у оз эмас, кўп эмас, филолог олимлар, тилшунослар, тил ўқитувчиларининг ўзига хос олимпия ўйинлари каби ўтади. Нуфузли жаҳон экспертлари таассуротига кўра, мутахассисларнинг анжуманда намойиш этилган амалий педагогик ва илмий-тадқиқот ишларида бевосита эришган ютуқлари методик таълим жараёнини жиддий чуқурлаштириш ва такомиллаштириш, самарали натижага эришишга кетадиган вақтни жиддий қисқартириш, замонавий тилшунослик ривожида янги истиқболлар ва ривожланиш йўлларини белгилаб олиш имконини берди.

    FLTAL анжуманини Ўзбекистонда ўтказиш вақтига келиб вакиллари қатнашадиган мамлакатлар сони 36 тага, маъруза тақдим қилувчилар сони эса 340 нафарга етди. Анжуман жараёнида 240 семинар, 20 намунали дарс ва Oxford University Press нашриётининг дарслик ва методик адабиётлари кўргазма-савдоси ўтказилди.

    Ташкилотчилар — Корея халқаро тадқиқотлар университети (Сеул), И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент филиали, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Eriell Prof Education ўқув маркази — бундай лойиҳани муносиб равишда — тегишли жаҳон талаблари даражасида амалга оширишнинг уддасидан чиқди.

    Профессионаллар бирлиги

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лойиҳани амалга оширишдан олдин ўтказилган тайёргарлик ишлари тамал тоши бўлиб хизмат қилди ва халқаро тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш учун асос яратди. РДНГУ Тошкент филиали кўнгилли талабалари амалга оширган тайёргарлик ишлари алоҳида диққатга сазовор. Бунда улар учун Азамат Акбаров раҳбарлигида магистрлик диплом ишини тайёрлаётган талаба — қозоғистонлик Динара Бадаевадан ўзига хос икки кунлик фақат инглиз тилида олиб борилган блиц-курс ижобий натижа берди. Оддий талабалар анжуманнинг рисоладагидай тайёрланган тенг ҳуқуқли қатнашчиларига айланиши жараёнини пилланинг капалакка айланиш жараёни билан қиёлаш мумкин. Улар кўтаринки руҳда меҳмонларни кутиб олиш, улар билан бирга юриб, илмий мажлислар ўтказиладиган жойларга кузатиш, презентациялар тақдим қилинаётган хоналар эшиклари олдида туриб тартиб ва интизомни назорат қилиш, маърузаларни компьютер орқали бевосита намойиш қилиш ва бошқа кўплаб вазифаларни бажарди.

    FLTAL анжуманининг И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети мажлислар залида ўтказилган тантанали очилиш маросими лойиҳанинг бошланиш нуқтаси бўлди ва тадбирга жуда юқори мезон белгилаб берди. Воқеалар учта улкан LED-экранда трансляция қилиниши ва лойиҳа расмий маросимида тақдим этилган чиқишлар юқори савияда ўтди.

    Анжуманда нутқ сўзлаганлардан Янги Зеландиянинг Месси университети профессори Синтия Уайт ўз мурожаатида қайд қилганидек, аввал у ишлайдиган олий ўқув юртида ўзбек ҳамкасблари билан алоқа ўрнатиш имконияти бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бироқ мана шундай анжуманлар воситасида биз келажакда илмий доиралар орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятимиз бор», — деди эксперт.

    Икки кунга мўлжалланган анжуманда пленар ҳисоботлар тингланди ва 16 секцияда иш олиб борилди. Ўзбекистонда Қозоғистон йили эълон қилингани муносабати билан Қозоқ миллий университети, Назарбоев университети, Назарбоев интеллектуал мактаби, Аблайхон номидаги Қозоғистон халқаро алоқалар университети, Назарбоев номидаги Жаҳон тиллари халқаро ахборот технологиялари университети,  Қозоғистон – Германия университети, Гумилёв номидаги Евросиё университети, Турон – Остона университети маърузачиларининг чиқишлари хусусан қизиқиш уйғотди. Қозоғистон вакиласи, докторантура талабаси Айжан Капанова энг яхши илмий мақола мукофотига сазовор бўлди.

    Байрамона якун

    Саломатлик сўраб дуо қилиб, жанозага фотиҳа ўқилди қабилидаги фикрлар Ўзбекистонда ўтказилган FLTAL анжуманига тааллуқли эмас. Анжуман ёпилиш палласи кутилмаганда жуда таъсирли ва қувонарли, меҳмонларнинг айтишларига кўра, сюрприз бўлди. Қисқа ҳужжатли фильмда ушбу халқаро анжуман лойиҳаси тарихи, илм-фан, сиёсат ва маданиятнинг энг машҳур инсонларининг таассуротлари намойиш этилди.

    Чет эл ОТМлари профессорларининг саҳнага чиқиши анжуманнинг энг юқори нуқтаси бўлди. Улар тадбирга қисқа қилиб ўз баҳоларини берди. Ўз ишининг кўплаб усталари учун ушбу лойиҳа қувонарли анъанага айлангани таъкидланди. Масалан, Саудия Арабистони вакиласи учун Ўзбекистондаги FLTAL анжумани у қатнашган биринчи-иккинчи эмас, еттинчи анжуман экан. Плеханов номидаги иқтисодиёт институти профессори Юлия Сизова РДНГУ Тошкент филиали кўнгилли талабаларининг ишига юқори баҳо берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ундан кейин энг яхши маърузалар қилган мутахассисларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ёпилиш маросими концерт дастури билан давом этди. Ижро этилган куй, рақс ва қўшиқлар танлови ўзбек миллий маданиятининг ҳақиқий ташриф қоғози бўлди. Давлат маданият институти ўқитувчиси Зулфия Рашидова ижросида афсонавий мақом оҳанглари янгради; Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов Фрэнк Синатра хитларини ўзбек ва инглиз тилларида ижро этди.

    Ундан кейин келиб чиқиши Урганчдан бўлган машҳур Анна Германнинг қўшиқларини ёш ижрочи Милена Мадмусаева куйлади. Қўшиқлар қаторига акапелла «Зомин» ансамбли ва «Шарқ» дуэти ижросидаги куй-қўшиқлар клиплари билан бирга ижро этилди.

    Бироқ бундай юқори оҳангда ҳам нуқта қўйишга эрта эди

    Қатнашчилар Самарқанд шаҳрига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташриф буюришлари керак эди. Тонг саҳарда автобуслар карвони Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонаси олдидан жўнаб кетди. Сафар шаҳарга етиб келган заҳоти бутун оламга машҳур ўзбек миллий таомларидан иборат овқат тановули билан бошланди.

    Регистон майдони, Гўри амир, Бибихоним, Шоҳи Зинда ёдгорликлари, Буюк ипак йўлининг майолика билан безалган дурдоналари меҳмонларга маъқул тушди.

    Сиёб бозорида чет эллик меҳмонлар Шарқ ширинликлари, кўп асрлик усул билан адрас, Марғилон шойисидан тикилган кийимларни расталардан йиғиб чиқишга улгурди. FLTAL илмий лойиҳасининг ташкилотиси А. Акбаров билан хайрлашиш ҳам умумий қарсаклар билан ўтди.

    18.05.2019, 21:09   Изоҳ (0)   42707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Андижан City мажмуаси лойиҳаси

    18.05.2019, 20:52

    Хоразмда бошқа экинлар учун ажратилган ерларга шоли экмоқчи бўлган фермерлар прокуратура томонидан огоҳлантирилди

    18.05.2019, 20:25

    Ургут туманидаги қишлоқларга сел келди (видео)

    18.05.2019, 20:10

    Тошкентда солиқлардан бўйин товлаган корхона раҳбари Департамент ходимига 2 минг доллар пора бераётганида ушланди

    18.05.2019, 19:28

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Беларусдаги «Милех—2019» кўргазмасида қатнашди

    18.05.2019, 18:54

    Шавкат Мирзиёев: «Мактаб ўқитувчисининг маошини 1000 долларга етказмоқчимиз»

    18.05.2019, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.