Росавиация Шереметьево аэропортидаги ҳалокатда SSJ 100 самолёти экипажининг хатосини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, экипаж кўрсатмаларга зид равишда фавқулодда вазиятда қопқоқни бўшатмаган.
Бундан ташқари, авиалайнер командири қўниш пайтида самолётни бошқариш дастагини юқорига ва пастга буриб, «тортиб олган».
Аввалроқ, 5 май куни Шереметьево» аэропортида Москвадан Мурманскка йўл олган Sukhoi Superjet 100 самолётининг аланга олиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.
Изоҳ (0)