Массимилиано Аллегри келаси мавсумда «Ювентус»ни бошқармайдиган бўлди. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар берди.
«Ювентус» Аллегрининг жамоадан кетишини эълон қилди. Бироқ мураббийнинг кетиш сабаблари очиқланмаган.
18 май куни «Юве» директорлар кенгаши раҳбари Андреа Аньелли ҳамда Аллегри журналистлар билан учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис «кекса синьора»ни 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Туринликлар сўнгги 5 мавсумда Италия чемпионига айланди, шунингдек, икки марта Европа Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Унда Испаниянинг иккита гранд клуби — «Барселона»га 2015 йилда (1:3) ва 2017 йилда «Реал Мадрид»га ютқазганди (1:4).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)