• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис депутатлари ҳукуматга автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юриши шартлиги ҳақидаги қоидани бекор қилиш бўйича таклиф киритди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Абдурашид Қодиров ва Жамшид Пирматов Ўзбекистонда автомототранспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги ҳақидаги қоидани бекор қилиш юзасидан мурожаат билан чиқди. Қуйида уни тўлиқ келтирамиз.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган эди.

    Унга кўра, жумладан, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди. Айнан ушбу киритилган ўзгартириш кўпчилик фуқаролар томонидан норозилик билан қарши олиниб, бундай ўзгартиш киритишга асослар етарли эмаслиги, транспорт воситаларининг бугунги кундаги техник ҳолати мос келмаётганлиги каби эътирозли фикрлар билдирилмоқда.

    Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ҳам сайловчилар томонидан шу мазмундаги кўплаб мурожаатлар қилинмоқда.

    Биз бу ўринда янги ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишидан асосий мақсад ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашда юқори натижаларга эришиш назарда тутилганлигини эътироф этамиз. Аммо...

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу масала бўйича қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин.

    Биринчидан, бизнинг шароитимиздаги бундай қарорни қабул қилишда бир қатор ўзига хос хусусиятлар инобатга олинмаган. Жумладан, Ўзбекистонда йил давомида сутканинг асосий қисми ёруғ вақтга тўғри келиши сабабли пиёдалар ва йўловчиларнинг ҳаракатланишида инсон кўзининг атрофни тўлиқ илғаб олиши учун қуёш ёруғлигининг етарли эканлиги.

    Иккинчидан, мамлакатимиз иқлим шароитини инобатга олсак, йил давомида кунларнинг асосий қисми иссиқ, ёғингарчилик кам, туман ва ҳаво кам булутли минтақа эканлиги инобат олинмаган. Масалан, Молдовада бундай тартиб фақат қиш мавсумида амалга киритилган ва тартибни бузганлик учун жарима чоралари қўлланилмайди.

    Учинчидан, кундуз кунлари, шу жумладан ёз фаслида ҳароратнинг ўта юқори вақтида ҳам чироқларнинг ёқиб юрилишига эски русумдаги автомобилларнинг мос ҳолда ишлаб чиқарилмаганлиги.

    Мазкур масалада Европа мамлакатлари тажрибасига таянилса, уларда бундай тартиб 2011 йилдан амалга киритилган бўлиб, барча автомобиль ишлаб чиқарувчиларга янги автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларни ўрнатиши шартлиги белгиланган. 2011 йилгача ишлаб чиқарилган, автоматик чироқлари ёнмайдиган автомобиль эгаларига эса мажбурий чироқларни ёқиб юриш тартиби йўқ.

    Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар ёки четдан автомобиль олиб кирувчиларга ҳам чироқларнинг автоматик равишда ёниб туришини таъминловчи фаралар билан жихозлаш мажбуриятини юклаш зарур бўлади.

    Тўртинчидан, сўнги йиллардаги амалиётга мос равишда ижтимоий аҳамиятга эга муҳим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ва билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилиб, шунга мос равишда кўриб чиқиш бўйича ҳуқуқий асос ва амалиёт бўлишига қарамасдан ҳужжатда жамоатчилик фикри инобатга олинмаган.

    Бешинчидан, 2016 йил сентябрь ойига қадар амалда бўлган Йўл харакат қоидаларининг 138-бандидан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига «ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик» учун энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳриридаги диспозицияси депутатлар томонидан маъқулланиб, қонун қабул қилинган эди.

    Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-бандига киритилган «Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт» деган ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг тегишли қисми концепциясига мос келмайди.

    Олтинчидан, ушбу тартибга риоя этмаслик оқибатида тўланиши керак бўлган жарима миқдорлари ўртача ойлик иш ҳақларига нисбатан Италияда 85 марта, Латвияда 146 марта, Словения 56 марта, Финляндия 82 марта камни ташкил этади. Бизда эса белгиланган жарима миқдори ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 16-17 марта камни ташкил этмоқда.

    Ушбу асослардан келиб чиққан ҳолда биз бир гуруҳ депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига «куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт»лиги бўйича киритилган ўзгартиришни бекор қилиш ёки жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомилига етказиш, шу жумладан, бундай қоидабузарлик учун жарима белгиламаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритдик.

    Умид қиламизки, тез кунларда мазкур масала ўзининг ижобий ечимини топади.

    17.05.2019, 15:37   Изоҳ (0)   64051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

    17.05.2019, 15:22

    Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатга ташриф буюрди

    17.05.2019, 14:50

    Республика кўз касалликлари шифохонасида имтиёзли равишда операциялар ўтказилади

    17.05.2019, 14:31

    Шавкат Мирзиёев эски уйларда яшаётган одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди

    17.05.2019, 13:45

    Бош прокуратура Тошкентда истеъмолга яроқсиз сариёғ савдосига чек қўйди

    17.05.2019, 13:34

    Тошкентдаги Турин политехника университетида Италия университети билан ҳамкорликда докторантлар тайёрланади

    17.05.2019, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.