12 май куни Тел-Авивда «Евровидение-2019» халқаро қўшиқ танлови бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Танловда 41 мамлакатдан келган хонанда ва гуруҳлар иштирок этмоқда. Танлов ярим финали Тел-Авивдаги Кўргазмалар залида 14 ва 16 май кунлари, финал эса 18 майда бўлиб ўтади.
Исроил пойтахтида мазкур тадбир муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳарни танлов ўтадиган ҳафта мобайнида 20 минг полициячи қўриқлайди.
Изоҳ (0)