Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали ташкил этилди, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Telegram-канали хабар қилади.
Натижада мамлакатда ОТМлар сони 102 тага етди. Шундан:
— 85 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;— 17 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.
Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 10 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.
Изоҳ (0)