Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги «Навоий» ОФЙ ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасида реконструкция ишларини олиб бораётган корхона томонидан электр энергиядан фойдаланиш тартибларига риоя этиш аҳволи ўрганилганида, реконструкция объекти тепасидан ўтиб турган электр энергияси линиясига ноқонуний ва тўғридан-тўғри уланиб пайвандлаш ишларини ишлаб тургани аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълумот берди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 14 652 708 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Энг ачинарлиси, худди шундай қоидабузарлик ушбу МЧЖ томонидан ўтган 2018 йил ҳам содир этилиб, раҳбари тегишли тартибда жазога тортилган эди. Лекин, кўриниб турибдики, тадбиркор бундан хулоса чиқармаган экан.Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)