«Дарё» ўтаётган ҳафтада қизиқиш, эътироз ҳамда муҳокамага сабаб бўлган твитлар билан таништиришда давом этади.
«Норвегия, Исландия, Финляндия, Дания. Помпео ва Лавров самарали мулоқот ўтадиган тушликдан бош тортгандан кейинги лаҳзалар. Менинг ажойиб ҳамкасбларим», — Андерс Самуэльсен, Дания ташқи ишлар вазири.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилувчи идора Туркиядан Россияга олиб кирилиши керак бўлган 20,8 минг тонна қулупнайни хавфли зараркунандалар аниқлангани боис тўхтатиб қўйди», — Туркиядаги Россия тадқиқот институти.
«@Reuters ва унинг тақдирланган журналистларини табриклаймиз. Уларнинг озод қилинишини таъминлаган амнистия аслида кераксиз эди. Улар (журналистлар) ҳеч қандай жиноят содир этмаган, ҳарҳолда улар энди яна ўз касбий фаолиятига қайтиши мумкин», — Томас Гров, Wall Street Journal.
«2019 йил. ‘Иқлим ўзгариши’ иборасини ишлатмасдан ‘иқлим ҳалокати’, ‘иқлим муаммоси, экологик инқироз, экологик вазият ҳалокати’ каби ибораларни ишлатиш пайти келмадимикин?» — Грета Тунберг, швециялик экоҳаракат фаоли.
«‘Стюардессалар сабабгина омон қолдим. Улар қоронғу ва тутунга тўлган учоқдан одамларни қутқаришда давом этишарди’. Кўп гувоҳларнинг айтишича, ‘Аэрофлот’ ҳалокат пайтида профессионал даражада иш юритган. Йўловчиларнинг ўзлари белгиланган тартибга бўйсунмай, муаммолар келтириб чиқарган», — Анна Лена Лаурен, Dagens Nyheter (Швеция) ҳамда HBL (Финляндия) нашрларининг Москвадаги мухбири.
«Левада-центр ўтказган сўров натижаларига кўра, 55 фоиз руслар Москва Суриядаги ҳарбий амалиётларни тўхтатиши керак деб ҳисоблайди. 2017 йил августдаги сўровда россияликларнинг 49 фоизи Суриядаги амалиётни тўхтатиш кераклигини билдирган эди», — Фабрис Дюпре, La Croix.
«Рамазон ойи муборак. Муқаддас Рамазон ойи мамлакатимизга ва бутун ислом оламига бирлик, тинчлик ва хотиржамлик олиб келишини истайман», — Меҳмет Нури Эрсой, Туркия маданият ва туризм вазири.
«1956 йилда бу аёл Алабама университетига қабул қилинган илк афроамерикалик аёл бўлган, орадан уч кун ўтиб, бу аёл университет талабалари сафидан чиқарилган. Ҳозирда 89 ёшли аёл орадан анча вақт ўтиб, ўз димпломига эга бўлди», — CBS News ахборот нашри.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)