Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Эроннинг «Персеполис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 86-дақиқасида «шерлар» сафида Игорь Сергеев Драган Чераннинг узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди (1:0). Қайд этиш жоиз, у 79-дақиқада Марат Бикмаев ўрнига захирадан майдонга тушганди.
Шу тариқа тошкентликлар ўз уйида «Персеполис»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 8 тага етказиб олди ва гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди.
Маълумот учун, бугун «D» гуруҳининг иккинчи ўйинида «Ас-Садд» клуби «Ал-Аҳли» билан ўйнайди.
«D» гуруҳидаги ҳолат:
ОЧЛ
5-тур баҳси
6 май, душанба
«D» гуруҳи
«Пахтакор»—«Персеполис» 1:0
Гол: 1:0 — 86 Игорь Сергеев«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Жавоҳир Сиддиқов (Собит Синдаров, 25; Акром Комилов, 89), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 79)
«Персеполис»: Али Ризо Бейранванд, Омид Алишоҳ (Марио Будимир, 63), Саид Жалол Ҳуссайни (с), Меҳди Шири, Муҳаммад Нодири, Суруш Рафейи (Маҳди Тароби, 70), Аҳмад Нуруллоҳи, Камолиддин Камябиниа, Муҳсин Нодеҳи, Сиамак Неъмати, Али Алипур
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (65)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)