Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи давомида маълум қилди.
»Ижтимоий соҳадаги узоқ вақтдан бери ҳаммамизни қийнаб келган бир муаммо, яъни соҳада алоҳида масъул вазирлик ташкил этиш масаласи ҳам 2019 йил давлат дастурига киритилган.
Мазкур масала бўйича депутатлар ва сенаторларимиз ҳам тавсияларини берганлар. Бош вазирнинг мазкур масала юзасидан аниқ топшириғи чиқди. Албатта, қисқа муддатларда мазкур топшириқ бажарилади», — дея таъкидлади Абдуҳакимов.
Изоҳ (0)