28 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигаси 36-тури доирасида 2 та ўйин якунланди.
Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» жамоаси меҳмонда «Лестер»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда мезбон жамоа футболчилари Юри Тилеманс (59), Жейми Варди (86, 90) киритган голлар «Лестер»нинг «Арсенал» устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. Натижа «тўпчилар» кетма-кет 3-бор мағлубиятга учради.
Маълумот учун, «Арсенал» 66 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Лестер» ҳисобида 51 очко мавжуд ва «тулкилар» мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Манчестер Сити» сафарда «Бёрнли» билан ўйнади.
Беллашувдаги ягона гол 63-дақиқада «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро томонидан киритилди.
Шу тариқа «манкунианлар» сафарда кечган баҳсда «Бёрнли»ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга бўлди (1:0).
Мазкур ўйиндан сўнг Пеп Гвардиола шогирдлари 92 очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. Ундан кейинги ўринда бораётган «Ливерпуль»да эса 91 очко мавжуд.
АПЛ
36-тур баҳслари
28 апрель, якшанба
«Лестер»—«Арсенал» 0:3
Голлар: 1:0 — 59 Тилеманс, 2:0 — 86 Варди, 3:0 — 90 Варди«Бёрнли»—«Манчестер Сити» 0:1
Голлар: 0:1 — 63 АгуэроЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)