Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиянинг Торки шаҳри соҳилларига улкан медузалар тўдаси ёпирилди, дея хабар беради National Geographic.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Англиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Торки шаҳри аҳолиси соҳилда кўп миқдорда Rhizostoma pulmo медузаларини топган.

Бу медузалар Атлантика океанининг шимоли-шарқий қисмида, Адриатик, Ўрта ер денгизи, Қора, Азов, Ирландия ва бошқа денгизларда кенг тарқалган. Уларнинг ўртача диаметри 40 сантиметргача, баъзан 90 сантиметргача бўлган медузалар ҳам учрайди.

Улкан ҳажми ва 35 килограммгача бўлган вазнига қарамай улар одамларга хавф солмайди: уларнинг заҳри жуда заиф, одамга етиши мумкин бўлган максимал зарар бу катта бўлмаган тошмалардир.

Бу медузалар Британия денгизларида учраши мумкин бўлган энг йириги, бироқ у соҳилларга жуда кам чиқади.

Мутахассисларга кўра, сув ҳароратининг исиб кетиши медузаларнинг қирғоққа чиқишига сабаб бўлган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий базаси йўқ ва келгусида ҳам бу ерда ҳарбий база яратиш бўйича режа йўқ” — элчи Жонатан Хеник
Дунё
“Ҳақиқий экоцид!” — Зеленский Каховка ГЭСи портлатилганига муносабат билдирди (видео)
Маҳаллий
“Биз АҚШ эълон қилган санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз” — элчи Жонатан Х...