27 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда Бекободнинг «Металлург» клуби Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида қўқонликлар аъзоси Милош Николич (28) киритган голга майдон эгалари Музаффар Музаффаров (35), Станислав Андреев (58, пенальти) ҳамда Баҳодир Пардаевнинг (79) урган голлари билан жавоб қайтарди (3:1).
Шу тариқа Бекобод клуби ўз уйида бўлиб ўтган баҳсда «Қўқон-1912»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ўйиндан сўнг «Металлург»нинг очколари сони 10 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. «Қўқон-1912» эса 5 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Суперлига
6-тур баҳси
27 апрель, шанба
«Металлург»—«Қўқон-1912» 3:1
Голлар: 0:1 — 28 Милош Николич, 1:1 — 35 Музаффар Музаффаров, 2:1 — 58, пенальти, Станислав Андреев, 3:1 — 79 Баҳодир Пардаев«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев (Баҳром Абдураҳимов, 78), Исломбек Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Музаффаржон Музаффаров, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Андрей Шипилов (Шавкат Муллажонов, 70), Акбар Исматуллаев, Сергей Тумасян (Баҳодир Пардаев, 68)
«Қўқон 1912»: Исломжон Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов (Беҳруз Садуллоев, 78), Суҳроб Бердиев (Жавоҳир Эсонқулов, 70), Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Милош Николич (Темур Усмонов, 83), Марко Милич, Мурод Холмуҳамедов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)