Урганч шаҳрида жойлашган 96-сонли кар (эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати ва 32-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида «Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш тўғрисида» кўргазмали ўқув амалий семинари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ФВБ хабар берди.
Ушбу семинар Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, вилоят ЁХБ, тез тиббий ёрдам ва газ таъминоти хизматлари билан ҳамкорликда «Фуқаро муҳофазаси ойлиги» доирасида ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди ва ЁХБнинг махсус қидирув-қутқарув ва ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари намойишлари ўтказилди. Ушбу ўтказилган тадбирда 550 нафар ўқитувчилар ва ўқувчилар билан «Аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш», «Овқатдан оммавий заҳарланишларни олдини олиш», «Табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш» мавзуларида суҳбатлар ўтказилиб, мавзуларга оид 600 дан зиёд эслатма ва буклетлар тарқатилди. Тадбирга 5 та техника ва 15 нафар ходимлар жалб қилинди.
Изоҳ (0)