«Марварид» болалар гуруҳи Туркияда «Миллий суверинитет ва болалар байрами» доирасида ўтказилаётган халқаро фестивалда иштирок этмоқда.
Ушбу байрам тантаналари доирасида «TRT» Туркия давлат телерадио компанияси томонидан сўнгги 41 йилдан буён ҳар йили 23 – 25 апрель кунлари Халқаро болалар байрами фестивали ташкил этиб келмоқда. Бу йил мазкур тадбир Самсун ва Анқара шаҳарларида дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан таклиф этилган болалар ва ўсмирлар бадиий гуруҳлари иштирокида бўлиб ўтади.
Халқаро фестивалда 40 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирнинг асосий қисми 23 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)