Тошкентдаги 91-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари ўртасида юзага келган можаро давомида А.Д. тенгдоши Ш.А.га тан жароҳати етказди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жабрдийда тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИБ томонидан терговгача бўлган текширув олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, унинг натижаларидан келиб чиқиб А.Д.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади.
Мазкур мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Изоҳ (0)