Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +15°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда ўқувчилар янги ўқув йилидан QR кодли дарсликлардан фойдаланади

    17.04.2019, 06:12 18057

    Жорий йилнинг сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб умумий мактабларнинг 8-синф ўқувчиларига география фани инновацион дарслик ёрдамида ўтилади, бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Дарслик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходими Жаҳонгир Мусаев томонидан яратилган бўлиб, китоб саҳифаларида ўрин олган QR кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

    Аввал дарсликлардаги иллюстрациялар асосан фото-расмлардан иборат бўлган бўлса, эндиликда улар ўрнини турли диаграммалар, харита-чизмалар эгаллади. Сўнгги 2 йил ичида эса дарсликларга инфографикаларни жойлаштириш бошланди. Албатта, бу каби ўзгаришлар дарсликнинг ўқимишлилигини оширади, дарслик саҳифаларининг ихчамлашишига олиб келади ва энг муҳими, ўқувчида фанга қизиқишни орттиради. Айни пайтда ахборот-технологиялар илдам ривожланиши, QR-код белгиларнинг кашф этилиши босма нашрларга электрон ресурсларни боғлаш имкониятини яратади.

    Ҳозирда юқори синф ўқувчилари учун дарсликлар нашр этиш даврийлиги 5 йилда бир маротабага ўтганлиги, қўшимча адабиётларни чоп этиш учун маблағларнинг танқислиги, ундан ҳам аввал бу китобларни кўтариб юриш, топиш каби муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳамда таълим тизимига замонавий инновацион ахборот ресурсларни киритишни йўлга қўйиш мақсадида 8-синф география дарслиги («Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси»)га QR-код белгиси жойлаштирилди. Мазкур белги дарсликни ташкил этган 60 та мавзуга алоҳида ўрнатилган бўлиб, шу мавзуга оид қўшимча интернет манбаларидан фойдаланиш имконини берди.

    Ўз навбатида, интернет ресурсларидан фойдаланишда ҳавфсизликни таъминлаш, турли сайтлардан олинган ҳаволалар, сайтнинг ёпилиб қолиши ёки шу ресурс сайт эгаси томонидан олиб ташланишининг олдини олиш мақсадида дарсликнинг алоҳида интернет сайти ишга туширилди ва интернет ресурслари шу сайтга жойлаштирилди. Мазкур жараён дарсликни нафақат бойитди, шу билан бирга кейинги чоп этилгунича ўтадиган 5 йил давомида бўладиган ўзгаришларни даврий равишда интернет ресурслари ҳисобига тўлдириб бориш имкониятини яратди.

    Маълумот учун, QR-код — инглизча «Quick Response» сўзидан олинган бўлиб, Quick – тез, Response – жавоб, яъни «тезкор жавоб» маъносини билдиради. Битта QR-код ўртача 7089 та рақам, 4296 та рақам ҳарф, иккилик саноқ системасига 2953 байт ёки 1817 та иероглифларни ўз ичига олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда QR-код – бу махсус тарздаги кодлардан иборат бўлган, қандайдир бир маълумот, квадрат кўринишдаги тасвирдир. Унда оддий матн, аудио ёзувлар, видео роликлар, 3D форматдаги шакллар ва бошқа шу каби бошқа интернет ресурслари бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда камерага эга замонавий телефонлар квадрат кўринишдаги тасвир остида яширинган маълумотларни осон ўқиш имкониятини беради. Бунинг учун бор-йўғи телефон камерасини QR-кодга йўналтирган ҳолда, махсус илова орқали кодни ўқиш лозим бўлади.

    Келгусида бошқа дарсликларга ҳам QR-код белгисини ўрнатиш ва шу орқали интернет ресурсларига боғлаш мумкин ва уларни битта сайтда жамлаш (масалан, халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти uzedu.uz ёки портали http://eduportal.uz га) доимий тўлдириб борилиши мумкин.

    Мазкур лойиҳани амалга оширилиши босма дарсликларни интернет ресурсларига боғлаш, ўқувчиларни қўшимча қизиқарли янгиликлардан матн, аудио, видео шаклларида хабардор қилиб туриш, босма нашрларга сарф бўлаётган маблағларни иқтисод қилиш, уларни электрон ресурслар билан бойитиш имкониятини яратади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ушлаб қолинган миллионлаб рубль ва таркибида озонни бузувчи моддалар – Божхона қўмитаси йирик қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади

    Бугун, 08:20

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    Бугун, 01:12

    Эмомали Раҳмон Европада Қуръон ёқилишига муносабат билдирди 

    Кеча, 23:55

    Қозоғистон бутун Марказий Осиёни ўсимлик ёғи билан таъминламоқчи

    Кеча, 23:40

    Афғонистонда 12 яшар қиз ов милтиғида отиб ўлдирилди

    Кеча, 23:25

    Ханчжоу—2022. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгни мағлуб этди, стол теннисида эса имконият бой берилди

    Кеча, 23:24

    Қирғизистонда транспорт бекатлари интернет ва кондиционер билан жиҳозланади

    Кеча, 23:10

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    Кеча, 22:50

    Туркманистон Хитойга газ етказиб беришдан тушган даромадни оширди

    Кеча, 22:36

    Тавсия этамиз

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Шавкат Мирзиёев Чустдаги болалар заҳарланиши ҳолатига муносабат билдирди

    19:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?