Европа Иттифоқи Нотр-Дамдаги ёнғин сабабли Францияга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Европа Комиссияси Францияга фойдаланиш учун фуқаро муҳофазаси механизмини тақдим этиши мумкин.
Мазкур механизм барча мамлакатларда фавқулодда вазият юзага келганда ҳар қандай ресурсларни, шу жумладан, мутахассисларни ҳам тақдим этиш имконини беради.
Кутилаётганидек, Парижга ёрдам бериш масаласи бугун UNESCO ижроя қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)