• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Абитуриент

    Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси

    Россия Федерацияси энг кўп ўзбекистонлик талабалар таҳсил оладиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Илк бор мамлакатга борган талабани қандай ҳаёт кутади? У ҳам ўқиб, ҳам ишлаб кунини кўриб кета оладими? Мусофирчиликнинг биз кўрмаган томонлари ҳақида Москвада ўқиб, ҳозирда ўша ерда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева «Дарё»га батафсил гапириб берди.

    Зарнигор Омониллаева Фарғона шаҳрида туғилган. У 25 ёшда. 2016 йилда Хакасия давлат университетини тамомлаган. Миграция ҳуқуқлари бўйича юрист. Ҳозирда фарзанд тарбияси билан банд.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Россиядаги ўқиш ҳақида

    Россиянинг Ўзбекистондаги таълим ва маданият маркази томонидан ўтказилган ҳар хил волонтёрлик лойиҳаларида қатнашиб, мамлакатдаги университет ва институтлар, талаблар ҳамда шароитлар ҳақида аввалдан билиб олганман. Ўзбекистонда ўқишга кира олмагач Россияга келганман. Россия Халқлар дўстлиги университетида тайёрлов курсларини ўтиб, Москва давлат юридик университетига ўқишга кирганман. Биринчи босқичдагина ўқиш учун шартнома пулини тўлаганман, холос. Қолган икки йил бепул ўқидим. Чунки талаба ҳар ўқув йилининг бошида фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, бюджет ўринларига даъво қилиши мумкин эканини билганим, менга фойда бўлган. Турмушга чиққаним боис, 4-босқични бошқа университетга кўчириб ўқидим. Янги олийгоҳ бўлгани учун турмуш ўртоғим шартнома пулини ўзлари тўлаганлар.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Илк бор Москвага келганимда...

    Россияга биринчи марта келганимда рус тилим устида ишлашим кераклигини тушунганман. Авваллари тилни зўр биламан деб ўйлардим, лекин бу ерда аксентим борлиги яққол билиниб қолган. Ўзбекистондаги фаол ҳаётдан кейин жуда ҳам мослашишим қийин бўлган. Билсангиз, Ўзбекистонда одамлар кулиб, хушчақчоқ юришади ва гапирганда ҳам баланд овозда кулиб, ҳазил қилиш, гапириш одатий ҳол. Бу ерларда эса ундай эмасди. Ҳамма жиддий, катта сабаб бўлмаса, жамоат жойларида кулишмайди. Шунга кўникишим қийин бўлган. Яна Фарғонада машиналар, одамлар Москвага нисбатан жуда кам. Одамлар Москвада кўп ва доим шошилиб юради. Машиналар кўп, тез ҳаракат қилишади. Пиёдалар йўлакчасидан бошқа ерда йўллар кесиб ўтилмайди. Мана шуларга ўрганишим вақт олган. Чунки Фарғонадаги ҳаёт тезлиги, Москваники олдида жудаям секин эди.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Россиядаги таълимнинг фарқи

    Ўқиш жараёнини солиштиришим қийин. Сабаби, Ўзбекистонда олийгоҳда ўқимаганман. Мактаб ва лицейда ўқиганман, холос. Лекин имкониятлар нуқтаи назаридан айтадиган бўлсам, Москвада талабалар учун жуда ҳам кўп халқаро лойиҳалар бор ва деярли ҳаммаси пуллик. Ўзбекистонда бепул имкониятларга ўрганиб қолганим учун буни ҳазм қилиб, ўрганиб кетишим осон бўлмаган.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Ўқишда ўқитувчилар ортиқча асабларини талабаларга сарфламайди. Ўзбекистонда эса ҳар бир устоз жонкуярдек эди. Бу ерда хоҳласангиз ўқинг, бўлмаса йўқ. Биров кўнглингиз-у, шароитингизга қараб ўтирмайди. Албатта, ҳамма олийгоҳлар ҳар хил. Лекин мен ўқиган университетда шундай эди.

    Дедлайнга жуда қаттиққўл туришади. Имтиҳонларда катта назорат йўқ, асосийси фикрингизни асосли ва эркин айта олишингиз керак.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Ўқиш ва ишлаш ҳақида

    Ўқиш давомида энг катта қийинчилик мустақил яшаш билан боғлиқ харажатлар эди. Москвада талаба бўлсангиз ҳам, ишчи бўлсангиз ҳам ҳар кунингиз учун харажатларингиз бор ва бу ерда яшаш қиммат. Шунинг учун, имкон қадар кўпроқ пул топиб, ишлашга ҳаракат қилардим. Ҳам ўқиб, ҳам ишлаш қийин бўлган. Энди ишим юришганда ўқишга улгурмай, баҳолар пасайиб кетарди. Ёки акси, ўқишимни маромига келтирсам, харажатларимни қоплай олмай қолардим. Лекин бирор марта ойимдан пул сўрамаганман. Сабаби, ойим ва уйдагилар Москвада ўқишимга қарши бўлган. Йўлкирамни ҳам акам менга тадбиркорлик қилишим учун берган пулидан сарфлаб кетганман. Москвада опам оиласи билан ва холам бор эди, шунинг учунгина хотиржам кузатишган. Лекин шунча ҳаракат қилмай, биринчи босқичдалигимда деярли ишлолмаганим учун барибир холамдан 1000 доллар қарз бўлиб қолганман. Бутун ўқиш давомида шу қарзимни тўлолмадим. Ва ниҳоят, ўқишни тамомлаб, тўлақонли ишга кирганимдагина биринчи ойлигимдан қарзимни дарров уздим. Менимча, ўша вақтдагина ўқишни битирганимни ҳақиқатан ҳис қилдим, битирув кечаси-ю, диплом тақдимотида ҳам бундай енгилликни ҳис қилмаганман.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Талабаларга маслаҳатлар

    Москвада ўқиётган талабаларга тавсиям харажатларни қоплаш юзасидан бўлади. Албатта, транспорт учун чегирма карточкалари расмийлаштиринг. Иш излаётган бўлсангиз, масофавий вакансияларни танланг. Энг яхшиси, Photoshop ёки Coral дастурларини ўзлаштиринг. Улар билан яхши маошли иш топиш осон ва масофавий қилса бўлади. Айниқса, ҳозир SMM (Social Media Marketing) йўналишида ишлар кўп. Мана шундай йўналишдаги вакансиялар талабалар учун қулайдир.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Россия «борди-келди»си йўқ мамлакат

    Билсангиз бизда маҳаллаларда катта жамоа бўлиб, яшашади, Ўзаро мулоқот, борди-келдилар бор. Масалан, кўнгил учун уйга ўтинглар деймиз. Бу ерда эса аксинча кўнгил учун меҳмонга келинг дейилмайди. Агар таклиф қилинган бўлсангиз, демак ростан ҳам сизни кутишяпти.

    Қўшнилар бир-бирларини танимасликлари мумкин ва бу одатий ҳол. Қариндош, уруғ-аймоғ бу ердагиларда кўп эмас. Нари борса уч-тўртта оила. Ундан  кўп қариндошли оилани кам учратасиз. Бу ердагилар уйларига, кийим-кечакларига бизчалик эътибор қилишмайди.

    Биз тўйларни яхши ўтказиш мақсадида тинмасак, руслар саёҳат деб яшайди. Бизда катта ва кичикларнинг қизиқиш, ният, ҳаракат ва дунёқарашларида ўхшашлик бор. Бу ерда эса авлодлар ва катталар ўртасида ўхшашлик умуман йўқ. Ёши катта одамлар дала ҳовли деса, ўрта ёшлилар иш дейди. Ёшлар эса, саёҳат тарафдори. Хуллас, ҳар бир авлод кескин фарқ қилади.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фаолиятим ҳақида ҳам икки оғиз

    Ўқишни тамомлашдан олдин мигрантлар учун фойдали маълумот ва мақолалар ёзиб турардим. Миграция ҳуқуқини ўзимнинг юристлик фаолиятим учун танлаганман. Диплом ишимни ҳам «Россияда чет давлат фуқароларининг ижтимоий ҳуқуқлари кафолати» мавзусида ёқладим. Шу илмий иш давомида миграция йўналиши менга яқинлигини тушундим. Ўзимизнинг одамлар ва Россияга келган чет элликлар билан ишлаш қизиқ. Шунинг учун, бола парвариши (декрет)га чиқишимдан аввал ҳам юрист сифатида мигрантларга ёрдам бериб келганман, ҳозир ҳам кўмак беришга ҳаракат қилаяпман.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Мусофирликнинг мен илғаган томонлари…

    Мусофир бўлган одам, агар мулоҳаза қилишдан эринмаса, жуда кўп ҳикмат топаркан. Мен ҳам мусофир бўлиб, янгидан туғилиб, улғайгандекман. Тафаккурим ҳам, дунёқарашим ҳам ўсиб, кенгайди.

    Масалан, аввал бирор нима ёки бирор ким ёқмаса, нега ундай, нега бундай деб, вақт ўтказар эканман. Ҳозир эса менга бирор нима ёқмаса, мана шу нарсани ўзгартириш учун қўлимдан келганини қилишни ўргандим. Мисол учун, фарзандли бўлганимдан кейин биздан кейинги авлодга қандай мерос қолиши жиддий ўйлантира бошлади. Шунинг учун ҳатто чиқиндиларни ҳам саралайдиган бўлдим. Иложи борича экологияга зарар қилмайдиган нарсаларни сотиб оляпман. Ҳаттоки, болалар тагликларини ҳам. Дахлдорлик дейман буни. Бу фикримни тушунтириш учун оддий бир мисол, холос.

    Мусофирликда одам янги жамиятга тушиб қолади. Ўзбекистонда инсоннинг жамият олдидаги мажбуриятлари кўп. Жамиятнинг ўзига яраша шахс устидан назорати бор. Мусофирликда эса ундай эмас. Буларни Россия мисолида айтяпман. Мана шу ҳисобига, ўзига яраша кенгроқ эркинлик пайдо бўлади. Мазкур эркинликдан фойдалана олмай, мусофирлар ўз қўллари билан ўзига зарар қилиб қўйишлари мени ранжитади.

    Фото: Instagram/@zari_begim

    Фото: Instagram/@zari_begim
    16.04.2019, 11:42   Изоҳ (0)   91806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абитуриентларни пластик карта кўринишидаги мобил қурилмалар билан таъминламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    08.08.2017, 14:48

    Жиззах политехника институтида архитектура ва қурилиш факультети очилди

    23.06.2017, 18:23

    Абитуриент—2017: Она тили ва адабиёт фанидан тестлар

    23.06.2017, 17:44

    Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди. Унинг қиймати оддий контрактнинг 10 баробаридан ҳам ошиши мумкин

    22.06.2017, 17:13

    Абитуриентлар учун «Дарё»дан махсус: Она тили ва адабиёт фанидан мураккаб тестлар

    22.06.2017, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.