Нигериянинг шимоли-шарқидаги Гомбе штатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди, дея хабар беради «РИА Новости».
Манбага кўра, автоцистернанинг портлаши Бомал кўпригида юк машинаси билан тўқнашув натижасида содир бўлган.
«Ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди, 15 киши жароҳатланди», — деб тасдиқлади полиция матбуот котиби Мери Малум манбага берган интервьюсида.
Таъкидланишича, ушбу ҳудудда содир бўлган портлаш оқибатида электр токи узилиб қолган, цистерна электр узатиш тармоқларига шикаст етказган. Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлганидан сўнг дарҳол воқеа жойига қутқарув хизмати етиб келган. Штат губернатори портлашда ҳалок бўлган ва яраланганларнинг барчасига маъмурият компенсация тўлашини айтди.
Изоҳ (0)