Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида 5—10 апрель кунлари Халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтади. Фестивальда иштирок этиш учун чет эллардан келган иштирокчилар 4 апрель куни Термиз халқаро аэропртида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков бошчилигида кутиб олинди.
Журналист Феруз Муҳаммаднинг маълумотига қараганда, сенегаллик иштирокчи Мао Отоэк телефонини Термиз аэропортида йўқотиб қўйгани учун Сурхондарё вилояти, ИИБ транспорт ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими, патруль пост хизматининг катта инспектори, лейтенант Дўстқобилов Жасур ҳамда патруль пост хизмати бўлинма командири Норматов Ортиқларга мурожаат қилди.
Сенегаллик меҳмоннинг телефони самолёт бортида тушиб қолган экан. Патруль пост хизмати ходимлари қисқа фурсатда телефонни топиб эгасига етказди.
Изоҳ (0)