• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қизиқчи Ортиқ Султонов: «Миллион», «Браво»ни уришиб, тақиқлаб тарбиялашдан фойда йўқ

    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов «Ҳандалак» гуруҳининг собиқ аъзоси, санъатшунослик фанлари номзоди, таниқли сўз устаси Ортиқ Султонов билан Халқаро кулги куни арафасида суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    - Ортиқ ака, кулги инсонга нима беради, деб ўйлайсиз?

    - Кулги фақат санъат эмас, балки шифо ҳамдир. Тиббиётда «кулгитерапия» деган тушунча мавжуд. Табассум инсон қон босими айланишини меъёрлаштириб, роҳатланиш гормонини ишлаб чиқаришда катта ёрдам беради. Шунингдек, одам юракдан ёзилиб кулса, соғлиғи яхшиланиб, ўзини енгил тортади, руҳи тетиклашади, иштаҳаси очилиб, умри янада узаяди.

    - Бугун жадаллашиб бораётган тезкор ахборот даврида ўзбек қизиқчилик санъати келажагини қандай тасаввур қиласиз?

    - Бизнинг ёшлик чоғимизда бир нечта телеканал бўлиб, эрталабдан кечгача барча оила аъзолар ўшанга термулиб ўтирардик. Ҳозирги техника замонида юртимизда йигирмага яқин телеканал мавжуд. Бунинг устига интернет ҳам ҳаётимизга кенг кириб келди. Бу воситаларнинг борлиги қайсидир маънода бизга ҳам қатор қулайликлар туғдирмоқда. Халқимиз ижод намуналаримиз, томошаларимизни бемалол кўриш имкониятига эга бўлишди. Биз ҳам ҳамкасблар чиқишларини кўриб, камчиликларимизни тўғрилашга, ютуқларимиздан қувониб, янада қаттиқ изланишга интиляпмиз.

    Тан олиш керакки, қизиқчилик кейинги авлод вакилларида кам кузатилаяпти. Халқимиз қизиқчи деб айтаётган ҳозирги ёшлардан иборат жамоалар аслида комик гуруҳлар. Қизиқчи эса якка тарзда ижод қилиб, бир ўзи томошабинни минг машаққат билан кулдиради. Жамоа ва бир қизиқчи ижоди орасидаги фарқ жуда катта. Оддий халқимиз шуни чуқур англаб олиши шарт. Ўзбек қизиқчилик санъатида ўзига яраша ютуқлар баробарида камчиликлар ҳам йўқ эмас. Сўз бойлиги кенг, мантиқан фикрлаш қобилиятига эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватласак, бизнинг соҳа келажаги ҳам мустаҳкам бўлишига ишончим комил.

    - Ҳамкасбларингиз ижодини кузатганда «Нега улар айтган ҳазиллар менинг хаёлимга келмади» деган ўй бўлганми ҳеч?

    - Яширмайман ёши, миллати ва тажрибасидан қатъи назар бирор қизиқчининг пухта латифаси қулоққа чалинганида, албатта, бундай фикрлар ҳаёлимдан ўтади. Уларга тан бераман. Мақтанишга йўйманг-у, охирги пайтларда репертуаримдаги ҳазиллардан айрим ҳамкасбларим фойдаланишяпти. Уларга ўзим рухсат бераман ва буни қизғонмайман. Лекин айримларининг мендан бир оғиз сўрамай, латифаларимни борича ёки сал ўзгартириб, айтаётганидан ранжийман. Ҳаммани ўзига яраша юмори ва мухлиси бор. Халқ эса кўнглига манзур бўлган қизиқчи ижодидан баҳраманд бўлаверади.

    - Негадир ўзбек қизиқчилик санъатида хотин-қизлар озчиликни ташкил этади. Бу борада фикрларингиз қандай?

    - Аслида қизиқчи аёллар бошқа давлатларда ҳам бармоқ билан санарли. Хотин-қизларнинг бу касбда нон топиб ейиши жуда мураккаб. Лекин шундай бўлса ҳам мазкур соҳада уларнинг алоҳида ўрини бор. 2010 йилда саҳнага биринчи марта қизиқчи қизни ўзим олиб чиққанман. Мадина Мухторова, Зуҳра Солиевалар комик актриса бўлса-да, тажриба қилиб кўрган. Zo‘r TV’да эфирга узатилаётган «Дугоналар шоуси» кўрсатуви қизлари ҳам яхши ижод қилишяпти. Улар инсонлар кўнглини кўтариб, астойдил изланиб, меҳнат қилишяпти. Ҳамиша аёл қизиқчиларнинг ижодига ижобий муносабатда бўлганман.

    - Юртимизда ёзувчи-шоирлар, журналистлар, рассомлар ва ҳаттоки, қўшиқчиларни ҳам бирлаштириб турувчи уюшмалар фаолият юритади. Аммо қизиқчиларни бирлаштирадиган, уларга камчиликларини айтиб, рағбатлантирадиган ташкилот йўқ. Бу ҳолат сизни ҳам ўйлантирадими?

    - Кейинги пайтларда шу масала тўғрисида кўп гапиряпман. Умуман саҳна санъати драма ва эстрадага бўлинади. Юртимиздаги театрларнинг ҳаммаси драманинг турли йўналишларида фаолият юритади. Эстрада санъати ўз ичига майда жанрлар: қизиқчилик, рақс санъати кабиларни олади. Биз эстрада театрида ишлашни жуда хоҳлаймиз. Бирорта маданият уйида бўлса ҳам эстрада театри ташкил этилса, ҳамма қизиқчиларнинг бошини бириктирсак яхши бўларди. Бошқа театрларда муаллиф, режиссёр ва ижрочи бирлашади. Биз эса ўзимизга ўзимиз ёзамиз, ўзимиз саҳналаштиряпмиз. Биз — аскиячи, қизиқчилар чиқишларини назорат қиладиган, қўллаб-қувватлаб, камчиликларини тўғрилашга ёрдамлашадиган маскан зарур.

    - Охирги йилларда қизиқчиликка иштиёқманд ёшлар яккахон тарзда ижод қилишдан кўра, бир жамоа сифатида эл назарига тушишни маъқул кўришмоқда. Бу сизни қизиқчи сифатида ташвишлантирмайдими?

    - Биласизми, якка ижод қилишдан кўра кўпчилик биргалашиб, томоша кўрсатган осонроқ. Аксарият ёшлар осон йўлдан юришни мақ’ул кўриб, жамоа тузишяпти. Бундай гуруҳлар ҳам керак, деб ўйлайман. Бу ташвишга соладиган ҳолат эмас. Яккахон тарзда ижод қилаётганлар ҳам топилади. Улар сафи кенгайиши, бу борада ҳам авлодлар алмашинуви бўлишига ишонаман.

    - «Ҳандалак» дастури нега эфирга узатилмай қўйилганига қизиқадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Томошабинлар орасида сиз ва Зокир Очилдиев муносабатларига пул масаласидаги келишмовчилик сабаб дарз кетган, дея фикр юритадиганлар ҳам йўқ эмас.

    - Бу гап-сўзларнинг барчаси қуруқ миш-миш холос. «Ҳандалак» эфирга узатилмай қўйилганлигига анча йил бўлди. Бунинг сабаби дастурнинг эфирдаги муддати тугаганди. Аслида ҳар қандай дастурнинг умри ўн йил ҳисобланади. Шундан кейин биргаликда бир неча йил концерт намойиш этдик. Лекин бу йил ўзим мустақил дастур тақдим этдим. Бунга сабаб йиллар давомида «Ҳандалак»га сиғмай қолган фикрларимни жамлаб, мухлисларимга бир асар сифатида ҳавола қилдим. Яқин кунларда мазкур концерт интернет ва дисклар орқали кенг оммага тарқалади. Баҳони доимгидек томошабинлар беради. Агар «Ҳандалак» сингари пухта лойиҳа чиқиб қолса, Зокир Очилдиев билан яна биргалашиб ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

    - Аслида «Ҳандалак» қачон ташкил топганди?

    - Иккимизнинг ҳамкорлигимиз талабалик кезларимиздан бошланган. Ўқишни тамомлагач, дастлаб Самарқандда ишлаб, сўнг пойтахтга қайтдик. Аввалига «Ғайра-ғайра» қизиқчилар театри номи остида ижод қилганмиз. 2000 йилда «Ҳандалак» номли кўрсатувимиз саҳнага чиққанидан кейин юртдошларимизнинг ўзлари бизни «Ҳандалак» деб атай бошлашган.

    - «Миллион», «Браво» сингари жамоаларнинг камчиликларини нималарда кўрасиз?

    - Бу ёш гуруҳ аъзолари меҳнати, изланиши ва туғма истеъдоди билан ҳамиша менда илиқ таассурот қолдиради. Тўғри, уларда ҳам ўзига яраша камчиликлар бор. Лекин минглаб томошабинни бир залга жамлаб, кунлаб концерт бериш ҳам осон эмас. Ёш жамоалар концерт қўйишдан олдин тажрибали режиссёр, ҳажвчи ижодкорлар билан ҳамкорликда маслаҳатлашиб, ҳар томонлама пухта чиқишлар тақдим этишса, хатоларга кам йўл қўйишади. Улар ҳақида билдирилаётган танқидий фикрларга кўп ҳам қўшилавермайман. Ёшларга ибрат бўлиб, йўл кўрсатиб тарбиялашимиз, тўғри йўналиш беришимиз зарур. Уришиб, бақириб, тақиқлаб тарбиялашдан заррача фойда йўқ.

    - Суҳбатингиз учун катта раҳмат!

    31.03.2019, 20:45   Изоҳ (0)   84209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бейонcега кўйлак тиккан дизайнер Тошкентда ўз коллекцияси намойишини ўтказди (фото)

    28.03.2019, 18:21

    Ўзбекистонда Қозоғистон Миллий музейи билан ҳамкорликда кўргазма ўтказилади

    28.03.2019, 17:49

    «Шум бола» фильмининг режиссёри Дамир Салимов 82 ёшида вафот этди

    28.03.2019, 16:00

    Алишер Узоқов «The cover up»да иштирок қилиб, қарзга ботиб кетдим, — деган иштирокчининг фикрига муносабат билдирди (видео)

    27.03.2019, 12:45

    Канадалик хонанда Жастин Бибер саҳнани тарк этмоқда

    27.03.2019, 10:26

    Алишер Узоқов Жаҳонгир Отажоновнинг танқидига муносабат билдириб, «The cover up» лойиҳасини тугатиш шартини айтди (видео)

    26.03.2019, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Sony “Титаник” фильми сюжети асосида ўйин ишлаб чиқмоқда

    Лайфстайл | 23 июн, 19:20

    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

    Реклама | 23 июн, 18:00

    Тошкент халқаро аэропортида капсулали меҳмонхона очилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 19:10

    Покистон билан Ҳинд сув шартномаси тикланмайди — Ҳиндистон

    Дунё | 23 июн, 19:03

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    Иқтисодиёт | 23 июн, 18:37

    Саида Мирзиёева БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 23 июн, 18:35

    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

    Реклама | 23 июн, 16:30

    Тадқиқот: бадавлат ота-оналарнинг фарзандлари узоқ умр кўради

    Лайфстайл | 23 июн, 18:20

    Хитой АҚШнинг Эронга ҳужумларини кескин қоралади

    Дунё | 23 июн, 18:10

    Туркияда 71 ёшли аёл университетни тамомлаб график дизайнерга айланди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.