Барчанинг чирой ҳақидаги тушунчалари ҳар хил. Бироқ болалар чиройи ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг фикри бир жойдан чиқади. Уларнинг лўппи ёноқлари, узун киприклари ва катта кўзлари ҳатто муз юракни ҳам эритиб юборади. AdMe мана шундай чиройга эга бўлган ёш модель болаларнинг суратларини тақдим этди.
Грейли Мэй, 3 ёш (АҚШ)
https://www.instagram.com/p/Bt6_Ra6hN_R/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Грейли америкалик футболчи Ланс Мурнинг тўнғич қизи. Қизча бир нечта болалар брендида суратга тушишга улгурган.
Виолетта Антонова, 4 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/BuI1slTgke4/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Виолетта бор-йўғи 4 ёшда, бироқ у аллақачон мода намойишлари ва болалар брендида суратга тушган. Қизчанинг Дмитрий исмли акаси бўлиб, у ҳам ўзини модель сифатида синаб кўрган.
Арина Лебедева, 5 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/Bgg0mgBhaiQ/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Арина Россиянинг машҳур модели Елена Перминованинг қизи. У кичиклигиданоқ онасининг йўлидан борган. Арина тез-тез мода журналларида чиқиб туради.
Жейр Ижалана, 6 ёш (Нигерия)
https://www.instagram.com/p/BuyHiPJHezh/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Жейр тасодифан машҳур бўлиб кетган. Нигериялик сураткаш Мофе Бамаива ўзининг лойиҳаси учун қизни бир нечта суратга олиб уни интернетга жойлаган. Суратлар тез орада тарқалиб, қиз машҳур бўлиб кетган.
Лиза Толмачева, 6 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/Br-37w_B8ps/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Узун сочли, мовий кўзли қизча рақс, вокал ва актёрлик маҳоратига қизиқади. Лиза мода оламини забт этишни энди бошлаган. У турли намойишлар, тадбирларда иштирок этади, журналларда суратга тушади.
Купер Чжиан Лонде, 6 ёш (Жанубий Корея)
https://www.instagram.com/p/Bta0MBoFZ2M/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Ўзининг ўткир нигоҳи ва узун киприклари туфайли Купер Жанубий Кореядаги энг машҳур болага айланган. Унинг Instagram’даги саҳифасида 250 мингдан ортиқ обуначилари бор. Уни болалар кийимлари рекламасида ва мода журналлари муқовасида кўриш мумкин.
Жордин Рейнл, 7 ёш (АҚШ)
https://www.instagram.com/p/Bqnoh2ejFrB/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Жордин етти ёш бўлишига қарамай, у АҚШдаги энг талабгор моделлардан бири ҳисобланади. У Simplicity Patterns, The Children’s Place ва Kidpik каби йирик брендлар билан ишлайди.
Киике, 7 ёш (АҚШ)
https://www.instagram.com/p/BoJ2y-ZliEB/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Жингалак сочли Киике қўғирчоққа ўхшайди. Қизча ёш бўлишига қарамай, V. Pirratte Agency мода агентлиги билан шартнома имзолаган. Унинг ҳаётини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида 100 мингта обуначи кузатади.
Леа Роуз ва Ава Мари Клементс, 8 ёш (АҚШ)
https://www.instagram.com/p/Buw7xn2BbRo/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Қизларнинг онаси уларнинг суратларини ижтимоий тармоқда қўйишни бошлаганидан кейин улар машҳур бўлиб кетган. Опа-сингил Клементслар мода агентилиги эътиборига тушган ва уларга шартнома имзолаш таклиф этилган.
Анна Павага, 9 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/BrSByLgho9e/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Анна 3 ёшлик пайтиданоқ болалар кийими, ўйинчоқлар ва спорт маҳсулотлари рекламасида суратга тушади. Уни мусиқий клиплар ва фильмларда ҳам кўриш мумкин. Анна, шунингдек, балет, гимнастика билан шуғулланади, расм чизишни ёқтиради.
Алиса Самсонова, 12 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/BriXciPg7IW/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
12 ёшли Алиса Armani Junior, Monnalisa, Mischka Aoki, Liu Jo каби брендлар билан ишлашга эришган. Мода намойиши ва суратга олиш ишларидан бўш вақтда Алиса бадиий гимнастика ва менталь арифметика билан шуғулланади.
София Разуваева, 12 ёш (Россия)
https://www.instagram.com/p/Bsx76tTgcVC/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Софияни кўпинча Наталья Водяновага ўхшатишади. У журналлар учун суратга тушади, телешоуларда иштирок этади, Instagram ва YouTube’да ўзининг блогини юритади, шунингдек, рақс, вокал ва актёрлик маҳорати билан шуғулланади.
Лара ва Мара Бавар, 12 ёш (Бразилия)
https://www.instagram.com/p/BdYZpMSHgV_/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_locale_test
Лара ва Мара Бавар камёб мутацияга эга. Уларнинг териси ва сочларида умуман пигментлар йўқ. Қизлар ўзининг опаси Шейла билан турли тадбирларда иштирок этади. Улар кичиклигиданоқ Nike, Bazaar Kids ва Insanis рекламаларида суратга тушган.
Изоҳ (0)