Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси 2020 йилда Ўзбекистондаги янги майдончаларда разведка ишларини бошлаши мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» «Ўзбекнефтгаз» ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Нодир Муҳитдиновга асосланиб хабар берди.
Аввалроқ «Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов яқинда компания Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги янги ҳудудларни ўрганиш тўғрисидаги битимни имзолаганини маълум қилган эди. У компания Ўзбекистондаги лойиҳалар янада жадал ривожланиши учун янги ҳудудларда янгилик қила олишига умид билдирганди.
«Ўзбекнефтгаз» вакили Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида жойлашган учта майдонча бўйича Россия компаниясига тақдим этилган материалларни таҳлил қилиш бўйича қўшма ишлар бошланганини хабар қилди.
«Геологик маълумотлар жуда кўп, бу маълумотларни таҳлил қилиш керак, ўйлайманки, шу йил охирига қадароқ бу ишлар якунига етади», — дея қўшимча қилди Нодир Муҳитдинов. Таклиф этилган майдончалар бўйича прогноз захиралар ҳажми ошкор қилинмади.
Изоҳ (0)