15 март — Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентдаги «City Palace» меҳмонхонасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Йил одами» мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
— Ўзбекистон тарихида илк маротаба жамоат ташкилоти «Йил одами»ни эътироф этмоқда, — деди жамоатчилик комиссияси ҳайъат раиси Абдусаид Кўчимов. — Федерация ҳайъати Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактумни халқаро миқёсда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасидаги хизматлари учун 2018 йилнинг «Йил одами» мукофоти билан тақдирлашга қарор қилди.
БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат вакилига шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум мукофотланган «Йил одами» нишони ва сертификати топширилди.
Изоҳ (0)