Польшада яшовчи чеченистонлик блогер Тумсо Абдураҳмонов биринчи президент Аҳмат Қодировни сотқин деб атаганлиги учун Чеченистон парламентининг раиси Магомед Даудов унга нисбатан қонли қасос эълон қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Тумсо, расман эълон қиламан, мен ва ака-укаларим — улар кимлигини биласан — Аҳмат ҳожи ҳақида айтган гапларинг учун расман сенга нисбатан қонли қасос эълон қиламан. Сени ўлдириш ниятимиз йўқ, биз вақтингни ҳайратланарли тарзда чоғ қиламиз. Бундан буён, ухлашга ётишдан аввал эшикни қулфлаганлигингга ишонч ҳосил қил», — дейди Даудов.
Даудов бу ҳақда 9 март куни Instagram’даги тўғридан-тўғри эфирда эълон қилган. Абдураҳмонов таҳдидни реал ва хавфли деб ҳисоблашини билдирган.
Чеченистон расмийлари парламент спикери томонидан қонли қасос эълон қилинганлиги юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)