Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қонунбузарликларига ўз вақтида чек қўйилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, «Сеул—Тошкент» йўналиши билан учиб келиб, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Э.Ш.нинг хатти-ҳаракати божхоначиларнинг эътиборини тортди. Унинг юклари холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.
Фуқаронинг сумкасида йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати тахминан 70 миллион сўмлик 30 дона уяли телефон борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)