• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд Наманганда ўтказган сайёр қабуллар давомида салкам 30 киши озод қилинди

    Жорий йил 4—6 март кунлари Наманган вилоятининг Чуст, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳар Халқ қабулхоналарида Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ва Олий суд судьялари, Бош прокуратура ходимлари аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сайёр қабуллар давомида 102 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 12 кишининг аризаси назорат тартибида қабул қилинди, 18 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 72 кишига тегишлилиги бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

    Ўтказилган сайёр қабулларда маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди, 2 та оила яраштирилди.

    Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 та уй-жой низоси ва оталикка эътироз билдириш ҳақидаги фуқаролик ишлари кўрилиб, якуний қарор қабул қилинди.

    Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 4 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 3 нафар шахс апелляция ва 2 нафар шахс кассация инстанцияси томонидан, жами 9 киши суд залидан озод қилинди.

    Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг 2016 йил 15 августдаги ҳукми билан судланиб, жазони ўтаётган маҳкум, 1974 йилда Чортоқ туманида туғилган Обиджон Ҳасановнинг жиноят иши унинг адвокати келтирган шикоят асосида Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан сайёр суд мажлисида кўрилиб, О.Ҳасанов суд залидан озод қилинди.

    Чуст шаҳрида яшовчи Музаффар Арсланов отаси Жиноят кодексининг 167,168 ва бошқа моддалари билан судланиб, 5 йил ва олти ой муддатга озодликдан махрум этилгани, ҳозирда жазонинг ярмидан кўпини ўтагани, жазони ўташ вақтида бетоб бўлиб қолгани, шу сабабли жазони енгилроғи билан алмаштириб беришни сўраб мурожаат қилди. Ариза назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилинди.

    Сайёр қабул кунлари ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 80 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди.

    Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан Наманган вилоят ИИБ 6-сонли жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 16 нафар шахс жазони ижро этиш колониясидан озод қилиниб, жазони ўташ учун манзил колонияларига ўтказилди. Бир кишининг ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖК 74-моддаси тартибида енгилроқ жазога алмаштирилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уйчи туманидаги тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган шахслар билан ҳам суҳбат ўтказилди. 2 нафар вояга етмаган бола ва 3 нафар жазони ўташ учун қайтариш белгиланган аёлнинг аризаси қабул қилинди. Хусусан, қарамоғида кекса онаси ва 2 ёшли вояга етмаган қизи бўлган, ЖКнинг 131-моддаси билан судланиб, тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилган Дилнора Арапованинг шикояти қабул қилиниб, 2019 йил 6 март куни вилоят суди томонидан кўриб чиқилди ҳамда туман судларининг жазони ўташ учун қайтариш ҳақидаги ажримлари бекор қилиниб, у озодликка чиқарилди.

    — Жазони ўташ тартибини бузганлигим сабабли 2019 йил февраль ойида ушбу жазо ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олингандим, — дейди қувончдан кўз ёшларини тия олмаган Д.Арапова. — Жазони ижро этаётган жойимизга Олий суд вакиллари келиб, мен ва яна 15 нафар маҳкумлар билан суҳбатлашди. Бошимдан ўтган ҳолатларни гапириб берганимда шикоят ёзишимни тушунтиришди. Ёзган аризам шу куннинг ўзида, яъни 6 март куни жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суд залида қамоқдан озод қилишди. Қилган ишимдан пушаймонман ва берилган бу имкониятдан тўғри фойдаланаман. Мени кечирганликлари учун миннатдорлик билдираман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Намангандаги сайёр қабуллар давомида жами 29 нафар шахс озод қилинди. Улардан 13 нафари суд залининг ўзида қамоқдан чиқарилиб, оиласи бағрига қайтарилган бўлса, 16 нафар шахсга нисбатан жазо енгили билан алмаштирилиб, жазони ўташ жойларидан чиқарилди.

    07.03.2019, 22:04   Изоҳ (0)   14811
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ҳокими: бизга 10 минг нафар қурувчи керак

    07.03.2019, 21:36

    Ўзбекистон сув омборларида бу йил ҳам сув захираси камайгани ростми?

    07.03.2019, 21:07

    Миржалол Қосимов: Кўп нарса оммавий ахборот воситаларига боғлиқ

    07.03.2019, 20:38

    Ўзбекистонда аёллар учун тақиқланган касблар рўйхати бекор қилинади

    07.03.2019, 20:24

    Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари ўзгарди

    07.03.2019, 19:55

    Ўзбекистонда тадбиркорлар кундалик тушумни ўзлари банкка топшириши мумкин бўлди

    07.03.2019, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.