2019 йилда жами 8 та йўналиш бўйича 428 та анжуман, жумладан халқаро миқёсида 137 та, республика миқёсида 291 та ўтказилиши режалаштирилган (анжуманлар рўйхати), дея хабар қилди Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.
Илмий ва илмий-техник анжуманларда етакчи хорижий давлатларнинг мингдан ортиқ нуфузли олим ва мутахассислари маъруза ва амалий тавсиялар билан иштирок этишлари кутилмоқда.
Вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган анжуманларнинг якуни бўйича қабул қилинган иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва соҳаларига татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Ўтказиладиган халқаро анжуманларга соҳанинг нуфузли хорижлик мутахассислари, жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар жалб этилади, анжуманлар доирасида маърузалар, мавзули семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги анжуманларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
«Газета.uz»нинг ёзишича, 2018 йилда жами 253 та, жумладан 79 та халқаро, 174 та республика миқёсида илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилган.
Изоҳ (0)