2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда Приморье ўлкаси вице-губернатори Константин Богданенко иштирок этди. У билан савдо-иқтисодий, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида музокаралар ўтказилди.
Шу куннинг ўзида Приморье ўлкаси администрацияси биносида Бош консулхонанинг расмий очилиш тадбирларида иштирок этган ишбилармон доиралар ва сайёҳлик компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Уларга Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Изоҳ (0)