Миср шимолидаги Ал-Аламейн туманида темир йўл кесишмасида поезднинг кичикроқ юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Мисрнинг «Ал-Ватан» газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Ўртаер денгизи соҳили бўйлаб ўтувчи Александрия—Матрух йўналишида юз берган.
Аввалроқ 27 февраль куни Қоҳира марказий вокзалида поезд катта тезликда вокзалнинг асосий биносига қўшимча қурилмага урилган эди. Тўқнашув ва унинг оқибатида келиб чиққан ёнғинда, дастлабки маълумотларга кўра, 50 киши жабрланган.
Шунингдек, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 кишининг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади. Улардан баъзиларининг шахси ҳамон аниқланмаган. Жабрланганлардан аксариятининг аҳволи оғир эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)