Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик маълум қилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид таржимонлар гуруҳи шакллантирилганини маълум қилди.
Уюшма раисининг сўзларига кўра, марказда жаҳон ва қардош тиллардан ўзбек тилига, ўзбек тилидан жаҳон ва қардош тилларига таржима қилиш билан шуғулланадиган таржимонлар гуруҳи ташкил этилмоқда.
Тадбирда таржимонлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, шунингдек, таржима ишлари учун олдиндан қисман тўловлар тартиби, бу борада қонунчилик талабларига риоя этилиши каби масалалар муҳокама этилмоқда.
Изоҳ (0)