Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси раҳбари Ж.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 февраль куни номаълум шахс уюшма хонасига кириб, у ердан Асеr русумли ноутбук ва Samsung принтерини ўғирлаб кетганлигини маълум қилганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғаниобод маҳалласида яшовчи Д.Т. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)