• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент ўтказган йиғилишда нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Мамлакатда ёқилғи-энергетика соҳаларини уйғун ривожлантириш ва энергия манбаларини диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил бўлмоқда.

    Жорий йилги Инвестиция дастурига мазкур соҳа бўйича умумий қиймати 27,8 миллиард долларлик 26 та лойиҳа киритилган. Президент ушбу лойиҳалар билан ҳар куни шуғулланиб, уларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

    Энергетика ва Молия вазирликларига «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича 2,3 миллиард долларлик хорижий кредитларнинг молиялаштириш шартларини белгилаш, «Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси бўйича «Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредити жалб қилиш вазифаси юклатилди.

    Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртаннефтгаз ва Газлинефтгаз корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб чиқариш, геологик қидирув ускуналарини сотиб олиш каби лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни мамлакатнинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш лозимлиги таъкидланди.

    Геологик қидирув ишлари мураккаб бўлган ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

    Йиғилишда тизимда тўпланиб қолган дебитор қарздорликни камайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Тармоқнинг экспорт салоҳияти таҳлил қилинар экан, бу борада фақат газга боғланиб қолмасдан, углеводородларни чуқур қайта ишлаш асосида экспорт ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди.

    «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзкимёсаноат» раҳбариятига табиий газдан юқори қўшилган қийматли полимер, полистирол, PET, синтетик каучукларни ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаб, жорий йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган нефть-газ халқаро конференциясида чет эллик инвесторларга тақдимот қилиш вазифаси юклатилди.

    Йиғилишда «Ўзбекнефтегаз» жамияти тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти хизматларини босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида, жумладан, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар ҳам назарда тутилиши кераклиги айтилди.

    Йиғилишда нефть-газ соҳаси билан узвий боғлиқ бўлган кимё тармоғидаги ишлар ҳам таҳлил қилинди.

    Кимё саноатини ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш мақсадида умумий қиймати 8 миллиард долларлик 33 та лойиҳа белгиланган бўлиб, бу йил 4 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

    Президент кимё саноати юқори рентабелли тармоқ эканини таъкидлаб, 2019—2025 йилларга белгиланган истиқболли лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берди.

    Жумладан, Қўқон суперфосфат заводи, Қўнғирот сода заводи бўйича хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш, Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид заводини барпо этиш бўйича инвесторларни аниқлаш вазифаси қўйилди. Кимё саноати корхоналарини модернизация қилишни тезлаштириш, маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида соҳани хусусий мулкчилик асосида ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

    – «Ўзкимёсаноат» раҳбарияти бугунги долзарб масалалардан келиб чиқиб, фақат минерал ўғитлар билан шуғулланмасдан, соҳани кўп тармоқли тизимга айлантириш йўлида изланиши керак. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг турларини кўпайтириш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаши зарур, – деди давлат раҳбари.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддилар ахборот берди.

    21.02.2019, 19:41   Изоҳ (0)   22047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

    21.02.2019, 19:33

    Сурхондарёда мингдан ортиқ фуқаро билан меҳнат шартномаси тузилди

    21.02.2019, 19:20

    Андижонлик ўқувчи қиз кунгабоқарнинг янги навини яратди

    21.02.2019, 18:28

    Об-ҳаво маълумоти: 22 февраль куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    21.02.2019, 18:17

    Самарқандда бомбани зарарсизлантириш, тартиббузарликларни бартараф қилиш каби машғулотлар ўтказилди

    21.02.2019, 18:06

    Бош прокуратура Қорақалпоғистонда 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    21.02.2019, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида бедарак йўқолган беш ёшли болакай ўлик ҳолда топилди

    Ўзбекистон | 19 август, 16:30

    Венесуэла президенти АҚШ таҳдидларига жавобан 4,5 млн милицияни сафарбар қилади

    Дунё | 19 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 19 август, 16:07

    Кипр Ғазога 1 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

    Дунё | 19 август, 16:05

    Ўзбекистонда электротехника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади

    Ўзбекистон | 19 август, 15:55

    Зеленский ва Путин икки ҳафта ичида Венгрияда учрашиши мумкин — Reuters

    Дунё | 19 август, 15:45

    “ИИБ мулозимининг ҳомиладор аёлга зўравонлик қилгани тасдиқланмади” — Шоҳрух Ғиёсов

    Ўзбекистон | 19 август, 15:37

    Британиялик голф ўйинчиси пашша ёрдамида 910 минг доллар ютиб олди (видео)

    Лайфстайл | 19 август, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.