Ўзбекистон фуқароси 15 февраль куни Санкт-Петербургдаги қурилиш майдони 10-қаватидан қулаб тушди. Бу ҳақда «CA-News.org» хабар бермоқда.
Унинг омон қолгани ва бош, кўкрак қафаси, қорин ва тос жароҳатлари билан касалхонага ётқизилгани билдирилмоқда.
Исм-шарифи ва Ўзбекистоннинг қаеридан эканлиги маълум қилинмаган меҳнат муҳожирида умуртқа синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган.
Изоҳ (0)