• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жосуслик фитналаридан Учинчи жаҳон урушигача ақлдан озаётган дунё. Ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада жаҳон сиёсатида рўй берган энг муҳим воқеаларга тўхталиб ўтади.

    Таниқли уйғур ҳофизининг ўлими Туркия ва Хитой ўртасида низо келтириб чиқарди

    Фото: Daily Sabah

    Фото: Daily Sabah

    10 февраль санасида Туркия Хитойга уйғурлар учун ташкил қилинган меҳнат лагерларини ёпишни талаб қилиб нота юборди.

    Туркиянинг мазкур нотаси меҳнат лагерларида машҳур уйғур миллатига мансуб мусиқачининг вафоти ортидан юз бермоқда. Абдураҳим Ҳайит Хитойдаги Шинжон вилоятида жойлашган меҳнат лагерида 8 йил мобайнида ушлаб турилиши ортидан вафот этди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат юзасидан фикр билдирар экан, бу Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан репрессив сиёсати маҳсулидир, деди. Хитой томони ўз баёнотида Туркия тарафидан қилинган баёнот «ҳеч қандай асосларга эга эмаслигини» таъкидлади.

    Туркия ТИВ матбуот котиби Ҳамид Оқсой «XXI асрда концентрацион меҳнат лагерларининг мавжудлиги ва бу лагерларда уйғур-турк қавмининг Хитой халқи билан ассимиляциясини тезлаштириш ортидан қилаётган хатти-ҳаракати ҳеч қандай усул билан оқлаб бўлмайди. Бу жиноят ва бу мудҳишдир. Халқаро ҳамжамият бу борада уйғур халқини озод қилиш учун Хитойга нисбатан кескин чораларни кўриши керак», — дея баёнот берди.

    Эслатиб ўтамиз, уйғурлар Шинжондаги жами аҳолининг 45 фоизини ташкил этади ва улар келиб чиқишига кўра Марказий Осиё туркий халқларига қариндош элатдир. Сўнгги 20 йил мобайнида Хитойнинг асосий миллати — ханлар Шинжон мухтор вилоятига кўчирилди ва натижада уйғурларнинг анъаналари ва миллий мероси хитойлаштириш таъсирида хавф остида қолмоқда.

    Венгрия: Венгр аёллари кўпроқ фарзанд кўрса…

    Виктор Орбаннинг Будапештда миллатга мурожаати пайти. Фото: AFP/Getty Images

    Виктор Орбаннинг Будапештда миллатга мурожаати пайти. Фото: AFP/Getty Images

    Венгрия бош вазири Виктор Орбан 10 февраль куни муҳожирларга қарши курашиш ҳақида гапирар экан, венгр аёлларини кўпроқ фарзандли бўлишга чақирди. Унинг назарида серфарзанд оила мусулмон муҳожирларининг мамлакатга кириб келишидан яхшироқ. Миллатга мурожаат нутқида чиқиш қилар экан, жаноб Виктор Орбан шундай дейди:

    «Европада борган сари туғилиш камайиб кетаётгани ва оилалар фарзанд кўришга шошилмаётгани ортидан аксар ғарблик сиёсатчилар муҳожирларни муаммонинг ечими сифатида кўрсатмоқда. Биз венгрлар дунёқарашимиз ўзига хос. Бизга венгр миллатига мансуб болалар керак. Миграция биз учун таслим бўлишдир».

    Виктор Орбан тўрт ва ундан кўпроқ фарзанд кўрадиган аёлларга даромад солиғидан имтиёзлар, автоулов олишда шартлари енгил бўлган кредитлар ва ижтимоий марказ ҳамда болалар боғчалари хизматидан фойдаланишда маблағ билан ёрдам бериш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилишини эълон қилди.

    Маълумот ўрнида, Виктор Орбан ўзи ташкил этган «Фидес — Ёш демократлар иттифоқи» етакчиси сифатида 2010 йилдан бери Венгрия бош вазири лавозимида фаолият юритиб келади.

    Нафрат сабаби «сариқ нимчалар»ми?

    Зидан ва Матерацци. 2006 йилги жаҳон чемпионати финали. Фото: Getty Images

    Зидан ва Матерацци. 2006 йилги жаҳон чемпионати финали. Фото: Getty Images

    11 февраль санасида Times нашрида «Нима учун французлар ва итальянлар бир-биридан нафратланади?» номли сарлавҳа остида мақола нашр этилди. Мақолада Франциянинг Римдаги элчиси Кристиан Массенинг Италиядан чиқариб юборилгани Рим–Париж муносабатларида сўнгги 80 йил ичида энди кузатилаётгани баён қилинади ва ўзаро нафратнинг сабабларига жавоб изланади.

    Жосусларни яхши кўрадиган шаҳар

    Die Welt нашри Европа пойтахти Брюссель айни дамда жосуслар шаҳри эканини ёзади. Европа Ташқи ишлар бўйича ички ҳавфсизлик хизмати хорижлик дипломатлар ва ҳарбийларни рус ва хитой жосусларидан огоҳлантирди. Хавфсизлик хизмати келтиргам маълумотларга кўра, Брюсселда 250 га яқин хитойлик жосус ва 200 рус жосуси фаолият юритмоқда. Хавфсизлик хизмати дипломатларга Еврокомиссия штаб-квартирасига яқин бўлган машҳур стейк-хауслардан ва қаҳвахоналардан имкон қадар узоқроқ бўлишни маслаҳат берган.

    Die Welt Ички хавфизлик хизмати маълумотларига таяниб хабар беришича, хитойлик ва россиялик жосуслар энг аввало ўз мамлакатларининг элчихона ва савдо ваколатхоналарида фаолият юритади. Брюссель, шунингдек, америкалик ва марокашлик жосуслар учун ҳам керакли маълумотни қўлга киритиш имконини берадиган шаҳар сифатида кўрилар экан.

    Дунё учинчи жаҳон уруши арафасида

    АҚШнинг Business Insider нашри «Америка биринчи рақам бўлиши керак» деб номланган мақола чоп этди. Мақолада денгиз кучлари адмирали Жон Ричардсон Америка Хитой ва Россияга нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш вақти келганлигини айтади. Адмирал назарида Хитой ва Россия халқаро денгиз ҳудудларида тобора ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмоқда ва бу билан АҚШга дов ташламоқда.

    «АҚШ ташаббусни ўз қўлига оладиган пайт келди, аммо биз оқилона иш тутиб, димпломатия воситасида қоидаларга амал қилинишни уларга эслатиб қўйишимиз, иш бермаган тақдирда муносиб жавоб қайтаришимиз керак», — деб баёнот берди у.

    Адмирал Жон Ричардсон Хитой ва Россия борасидаги фикрларини исботлаш учун Россия денгиз кучларини Ўрта Ер денгизида фаол бўлиб қолгани оқибатида Сурияга денгиз ҳужумлари уюштирилгани, Хитойнинг АҚШ эсминецларини чўктириб юборишга қодир бўлган янги турдаги ракеталари рекламасига асосланиб фикр билдирган. Нима ҳам дердик, агар дунёнинг тақдирини ҳал қилиш АҚШ, Хитой ва Россияга боғлиқ экан, улар тарихдан сабоқ олиб, оқилона иш тутар.

    13.02.2019, 19:02   Изоҳ (0)   43109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яна эшак ва эшак гўшти можароси

    13.02.2019, 18:20

    МАГАТЭ инспекторлари Шимолий Кореядаги ядро объектларини текширувдан ўтказади

    13.02.2019, 16:59

    АҚШ иттифоқчиларидан Хитойнинг симсиз тармоқларда ишлайдиган ускуналарини тақиқлашни талаб қилмоқда

    13.02.2019, 15:33

    Огайода ҳайдовчи мўъжиза туфайли ЙТҲда омон қолди (фото)

    13.02.2019, 15:20

    ОАВ: Хитой Венесуэла мухолифати билан музокаралар олиб бормоқда

    13.02.2019, 15:09

    2019 йилда тинчлик учун Нобель мукофотига 300 дан кўпроқ номзод илгари сурилди

    13.02.2019, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.