Пекиндаги Синьхуа университетининг Архитектура мактаби жамоаси 3D-босма усули ёрдамида узунлиги 26,3 метрга тенг бетон кўприк бунёд этди. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, бу шу турга оид жаҳондаги энг узун кўприкдир.
Кўприк Шанхайдаги каналнинг икки қирғоғини бирлаштиради, унинг эни 3,6 метр. У 176 та бетон блокдан иборат бўлиб, ушбу блокларни чоп этиш учун 450 соат вақт кетган. Айни вақтда, кўприк бетоннинг вақт ўтиши билан бузилишини кузатиб бориш имконини берувчи мониторинг тизимига ҳам эга.
Эътиборга молик томони, бундай кўприк анъанавий усулда бунёд этилган кўприкдан камида 30 фоизга арзонга тушади.
Кўприкнинг арка шаклидаги кўриниши Чжаосяндаги 1400 йиллик тош кўприкдан илҳомланиб ишланган, бироқ у қурилиш соҳасида тобора кўп фойдаланиб борилаётган янги технология сари ташланган қадам рамзи ҳамдир.
Изоҳ (0)