Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталига Ўзбекистон Президентининг « ‘Навоий’ эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Қонун лойиҳаси доирасида «Навоий» ЭИЗ дирекцияси ДУКни акциядорлик жамиятига айлантириш таклиф этилмоқда.
Мазкур чора ЭИЗ фаолиятини такомиллаштириш ва бошқарув тизимини соддалаштириш, инвестициялар жалб этиш учун шароитларни яхшилаш, зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини тезкор амалга оширилишини таъминлаш имконини беради.
«Навоий ЭИЗ дирекцияси» АЖ ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича «Навоий ЭИЗ дирекцияси» ДУКнинг ҳуқуқий вориси бўлади, ташкилот устав капиталида акциядор вазифаларини давлат номидан Давлат активларини бошқариш агентлиги амалга оширади.
Қонун лойиҳасида «Навоий ЭИЗ дирекцияси» АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Шунингдек, қонун лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг 1 мартидан «Навоий» ЭИЗ ҳудудида:
- соддалаштирилган виза режими ва хорижий ходимларини ишга ёллаш тартиби;
- лицензиялаш ва рухсат олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)