Қорақалпоғистон республикасининг Мўйноқ туманида замонавий Давлат хизматлари маркази қурилиши ишлари бошланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Бугунги кунда бу ерда 31 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.
Янги марказни 288 квадрат метр майдонда барпо этиш режалаштирилган. Давлат хизматлари маркази билан бир қаторда бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси жойлашиши кўзда тутилган.
Тартиб сақланиши учун, хизматлар электрон навбат тизими орқали кўрсатилади. Бундан ташқари, Мўйноқ аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, шинам кутиш заллари, болалар ўйингоҳи ва бошқа шарт-шароитлар яратилади.
Бир кунда 250—300 нафар фуқарога қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Замонавий ДХМни Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Изоҳ (0)