21 январга ўтар кечаси Ойнинг тўлиқ тутилиши ва супер Ой ҳодисаси — Ойнинг Ерга яқинлашиши юз берди. Ҳодисани Шимолий ва Жанубий Америка, шунингдек, Россиянинг Европа қисмидаги марказий ва шимолий ҳудудларда, Уралда, Сибирда ва Узоқ Шарқда аниқ кузатиш мумкин бўлди. Бу ҳақда «Дождь» хабар берди.
Ой тутилиши уч соатдан ортиқроқ давом этди, шу вақт мобайнида Ой бир соат давомида Ернинг сояси билан тўлиқ қопланган. Бу вақтда Ой Ер атмосферасидан ўтаётган Қуёш ёруғлиги сабабли тўқ қизил тус олган.
Изоҳ (0)