Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 7 январь куни экскурсиялар ўтказишга рухсат берувчи меъёрни ўз регламентига киритди. Бу ҳақда Либерал-демократик партия фракцияси аъзоси Расул Кушербоев Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Гуруҳ экскурсиялари корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ёзма мурожаатлари асосида ташкил этилиши мумкин. Ташриф буюрувчилар парламент қуйи палатасининг очиқ мажлисларига келиши, уларни ўтказиш тартиби билан танишиши мумкин, бироқ Қонунчилик палатаси ишига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.
Расул Кушербоевнинг аниқлик киритишича, палатада аввал ҳам экскурсиялар ўтказилган, бироқ бунинг учун ҳуқуқий асос бўлмаган.
Изоҳ (0)