2018 йилнинг 11 ойи давомида Россия Федерациясидан бошқа мамлакатларга 26 мингта енгил автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда «Автостат» таҳлилий агентлиги маълум қилди.
Экспорт қилинган автомобилларнинг 70 фоиздан ортиғи атиги бешта мамлакатга тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича Чехия етакчилик қилмоқда, у ерга ҳисобот даврида Россияда йиғилган 6,3 мингта машина олиб кирилган.
Мазкур рейтинг иккинчи ўрнидан Украина (3,8 мингта), учинчи ўрнидан эса Ўзбекистон (3,1 минг дона) жой олган. Шунингдек, экспортнинг анчагина қисми Латвия ва Озарбайжонга тўғри келди (2,9 мингта ва 2,4 мингта тегишли равишда).
Рейтинг ўнлигидан, шунингдек, Сербия (577 дона), Эстония (515 дона), Словакия (505 дона), Ироқ (500 дона) ва Венгрия (443 дона) жой олган.
Изоҳ (0)