Жанубий Африка Республикасида иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида жабрланганлар сони 604 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат пойтахти Претория шаҳри жойлашган Сване округи раҳбари Солли Мсимангага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ мамлакат тез ёрдам хизмати 200 кишининг жабрлангани ва уч кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.
Изоҳ (0)