Эрон ғарбида, Ироқ билан чегара яқинида 6 январь куни зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат тиббиёт хизмати раҳбарига кўра, Кирмоншоҳ вилоятидаги ер ости силкинишларида 75 киши жабрланди. Уларнинг аксарияти енгил жароҳат олган.
АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудасини аввал 5,9 даражасида белгилади, аммо кейинчалик 5,5 гача пасайтирди.
Изоҳ (0)