Индонезия фавқулодда ва мухтор элчиси Анак Агунг Где Алит Сантҳика ва Туркия фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен Ўзбекистондаги миссиясини якунлаган, деб ёзади Turon24.
29 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳар икки элчи билан алоҳида учрашув ўтказган. Индонезия элчиси Ўзбекистонда 4 йил муваффақиятли фаолият олиб боргани айтилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон 20 декабрь куни Ўзбекистонга Туркиянинг элчиси этиб Меҳмет Сурайё Эрни тайинлаган эди. У бунгача Туркия ҳукумати ҳузуридаги ҳамкорлик ва координация агентлиги (ТİКА) директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2016 йил декабрдан бери шу пайтгача Ахмет Башар Шен ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)